Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Янги дунёга муҳтожмиз!

Янги дунёга муҳтожмиз!

«Биз муаммоларга тўла дунёда яшаяпмиз»,— деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. Сиз ҳам бунга қўшиларсиз.

Янгиликлар шундай қайғули хабарларга тўлиб кетган:

  • касалликлар ва пандемиялар

  • табиий офатлар

  • қашшоқлик ва очарчилик

  • глобал ифлосланиш ва исиш

  • жиноят, зўравонлик ва коррупция

  • урушлар

Чиндан ҳам янги дунёга муҳтожмиз. У ерда қуйидагилар бўлади:

  • мукаммал соғлиқ

  • хавфсизлик

  • мўл-кўл озиқ-овқат

  • тоза атроф-муҳит

  • адолат

  • умумжаҳон тинчлик

Лекин янги дунё деганда нимани назарда тутамиз?

Биз ҳозир яшаётган дунё билан нима содир бўлади?

Янги дунёда яшаш учун нима қилишимиз керак?

«Қўриқчи минораси» журналининг мазкур сонида бу ва бошқа саволларга Муқаддас Китобга асосланган таскин берувчи жавоб топасиз.