Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Одамларни Аллоҳ жазолайдими?

Одамларни Аллоҳ жазолайдими?

Журналхонларнинг саволлари

Одамларни Аллоҳ жазолайдими?

Инсонлар азоб-уқубатларга дучор бўлишганда, уларда кўпинча шундай савол туғилади: «Қайси айбларим учун Аллоҳ мени жазолаяпти?» Тўсатдан пайдо бўлган касаллик, бахтсиз ҳодиса ёки яқин кишининг ҳаётдан кўз юмиши — бу Худонинг жазоси, деган фикрга олиб келиши мумкин.

Аммо бу ҳақиқатдан йироқ. Аслида Аллоҳ бизни азоб-уқубат ва бахтсизликларни кўрмай, бахтли бўлишимизни истайди. Сабаби Парвардигоримиз Одам Ато билан Момо Ҳавони яратганда, уларни «Адан боғига», яъни жаннатга жойлаштирганди. Худонинг нияти бўйича улар ушбу боғда қайғусиз ҳамда ташвишсиз умр кечиришлари керак эди (Ибтидо 2:15).

Афсуски, биринчи жуфтлик била туриб, Аллоҳнинг гапига қулоқ солмади. Натижада улар келажакка бўлган умидидан маҳрум бўлишди. Боз устига уларнинг барча авлодлари бу исённинг оқибатини бошдан кечириб келишмоқда, шу жумладан биз ҳам. Нега Одам Ато ва Момо Ҳаво дастидан биз азоб чекишимиз керак? Мисол учун, уй-жой солиқларини тўлашни истамайдиган оила бошини олайлик. Албатта, вақт ўтиб уни ва бутун оиласини уйни бўшатишга мажбур қилишади. Энди унинг яқинлари ҳам муҳтожлигу қийинчиликларда кун кечиришига тўғри келади. Худди шундай бутун одамзод ҳам Одам Ато билан Момо Ҳаво қилган итоатсизликнинг аччиқ меваларини ўриб оляпти (Римликларга 5:12). Бир куни Аюб алайҳиссалом алам билан айтганки, агар унинг оғриғу азобларини тарозига солиб кўришганда, улар денгиздаги қумдан ҳам оғирроқ бўлар эди (Аюб 6:2, 3).

Баъзида биз узоқни кўра билиш қобилиятимиз йўқлиги учун қайғу чекамиз. Бир мисолни кўриб чиқайлик. Битта қурилиш фирмаси тез-тез ёнғин бўлиб турадиган жойда уйларни сотяпти. Бундан хабарингиз йўқ бўлиб ва ўша жойга кўчиб, ўзингизни ва яқинларингизнинг ҳаётини хавф остига қўйган бўласиз. Шундай экан, бахтсизлик рўй берса, бунда Аллоҳни айблаш тўғри бўлармиди? Ҳечам-да! Унда ким бунга жавобгар? Тавротда: «Содда ҳар бир сўзга ишонаверади, ақлли эса қадамини ўйлаб босади»,— деб ёзилган (Ҳикматлар 14:15).

Ҳеч бир инсон у билан ҳеч қандай бахтсизлик содир бўлмайди, деб кафолат бера олмайди. Лекин яқинда Худо бунинг барчасига чек қўяди ва бу бизга албатта тасалли бахш этади. Бундай замон келганда, барча бахтсизликлар, жумладан касаллик, ўлим ва бошқа бирон-бир қайғули ҳодисалар ўтмишда қолади (Ваҳий 21:4). Ўшанда одамлар ўзлари учун уйлар қуришади, мевали дарахтлар ўтқазишади ва уларнинг меҳнатлари уруш ёки табиий офат туфайли зое кетишидан қўрқишмайди. Аксинча улар ўз меҳнатларининг самарасини кўриб, қувонишади (Ишаё 65:21–25).

Шундай бўлса-да, бугуннинг ўзида биз ўзимизни қайсидир даражада қайғулардан ҳимоя қилишимиз мумкин. Бунинг учун Муқаддас Китобдаги ушбу маслаҳатга риоя қилишимиз зарур: «Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон» (Ҳикматлар 3:5). Йўл-йўриқ ҳамда тасалли олиш учун Аллоҳга мурожаат қилинг. Унинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобни ўрганинг. Ахир унда Аллоҳнинг донолиги мавжуд. Шундай йўл тутиб, сиз узоқни кўра билиш қобилиятга эга бўлиб, кўп бахтсизликлардан ўзингизни асраб қоласиз (Ҳикматлар 22:3).