Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АСОСИЙ МАВЗУ | ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ. У НИМАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ?

Худонинг Шоҳлиги. У нималарни амалга оширади?

Худонинг Шоҳлиги. У нималарни амалга оширади?

Дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар Худонинг Шоҳлигига умид боғлашади. Улар Исо пайғамбарнинг: «Шоҳлигинг келсин... ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин»,— деган гапларини ибодатларида такрорлашади (Матто 6:10).

Қизиғи шундаки, кўп одамларни Худонинг Шоҳлиги роса қизиқтирса-да, аксарият динларда бунга кам эътибор берилаётганга ўхшайди. Бу масалада тарихчи Г. Ж. Уэллс шундай фикр билдирган: «Осмон Шоҳлиги ҳақидаги таълимотга Исо катта урғу бергани диққатга сазовор. Лекин христиан оламининг аксарияти бу таълимотнинг аҳамиятини пасайтиришган».

Христиан оламининг черковларидан фарқли равишда, Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг Шоҳлигига катта эътибор қаратишади. Масалан, ҳозир сиз ўқиётган асосий журналимиз 220 тилда чоп этиляпти. Ушбу журналнинг ҳар бир сони деярли 46 миллион нусхада чоп этиляпти. Шу сабабли, бу журнал дунёдаги энг кенг тарқалган журналдир. Хўш, ушбу журналнинг асосий мавзуси нимадан иборат? Унинг тўлиқ номига аҳамият беринг: «Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди *».

Нега Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг Шоҳлигини хабарлаш учун шунчалик кўп ҳаракат қилишади? Сабабларидан бири, биз Худонинг Шоҳлиги дунёдаги энг муҳим китоб бўлмиш Аллоҳ Каломининг асосий мавзуси эканига ишонамиз. Шунингдек, фақатгина Худонинг Шоҳлиги бугунги кунда одамзод дуч келаётган муаммоларни бартараф қилишига аминмиз.

Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг Шоҳлигига катта эътибор беришда Исо алайҳиссаломнинг ўрнагига тақлид қилишга ҳаракат қилишяпти. Исо пайғамбар ер юзида бўлганида, Худонинг Шоҳлиги унинг ҳаётида ва хизматида муҳим ўринни эгаллаган (Луқо 4:43). Нега Худонинг Шоҳлиги Ҳазрати Исо учун шунчалик муҳим бўлган? Худонинг Шоҳлиги сизга қандай фойда келтиради? Биз сизни кейинги мақолалардан ушбу саволларга Муқаддас Китоб ёрдамида жавоб топишга таклиф қиляпмиз.

^ абз. 5 Муқаддас Китобнинг асл нусхасига биноан, Яҳова — Аллоҳнинг исмидир.