Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

12- ДАРС

Павлуснинг жияни жасоратли бўлган

Павлуснинг жияни жасоратли бўлган

Келинг, тоғасининг ҳаётини сақлаб қолган йигит ҳақида билиб олайлик. Бу йигитнинг тоғаси ҳаворий Павлус эди. Биз унинг исмини билмаймиз, лекин у ўзгача жасоратни намоён этганини биламиз. Хўш, у нима қилгани ҳақида билмоқчимисиз? ~

Павлус Исо ҳақида ваъз қилгани учун ҳибсга олиниб, Қуддусдаги қамоққа ташланган эди. Баъзи ёмон одамлар Павлусдан нафратланишарди, шу сабабли, уни ўлдириш режасини тузишибди. Улар шундай дейишибди: «Мингбошидан аскарларини юбориб, Павлусни келтиришини сўрайлик. Биз эса йўл бўйида яшириниб турамиз ва Павлус ўтиб кетаётганида уни ўлдирамиз!»

У Павлусга ва мингбошига ёвуз одамларнинг режасини айтиб беряпти

Павлуснинг жияни ушбу режа ҳақида эшитиб қолибди. Энди у нима қилар экан? У қамоққа бориб, Павлусга бу ҳақида айтиб берибди. Шу заҳотиёқ Павлус уни мингбошининг олдига юбориб, уларнинг ёвуз режаси ҳақида айтиб беришни сўрабди. Нима деб ўйлайсиз, Павлуснинг жияни учун мингбошига гапириш осон бўлганми? ~ Йўқ, чунки мингбоши жуда обрўли киши эди. Лекин бунга қарамай, Павлуснинг жияни жасорат ила ҳаммасини мингбошига гапириб берибди.

Мингбоши нима қилиш кераклигини аниқ биларди. Павлусни ҳимоя қилиш учун у 500 га яқин аскардан иборат бўлган қўшинни йиғиб, шу кечанинг ўзидаёқ Павлусни Кесарияга олиб кетишларини буюрибди. Қизиқ, Павлуснинг ҳаёти сақланиб қолдими? ~ Ҳа, чунки ёмон одамларнинг ҳужум қилиш режаси амалга ошмади!

Ушбу ҳикоядан қандай сабоқ олишингиз мумкин? ~ Павлуснинг жиянига ўхшаб, сиз ҳам жасоратли бўла оласиз. Бошқаларга Яҳова ҳақида гапирганимизда жасоратли бўлишимиз керак. Сиз ҳам жасоратли бўлиб, Яҳова ҳақида гапиришда давом этасизми? ~ Агар шундай қилсангиз, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишингиз мумкин.