Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Қайғу

Қайғу

Одам ўлганида қайғуга ботиш табиий эканини Муқаддас Китобдаги қайси мисоллар кўрсатяпти?

Яҳова қайғу чекаётганларга тасалли беришни исташини қаердан биламиз?

Ўлганларнинг ҳолати ҳақида билиш бизга қандай тасалли бериши мумкин?

Вз 9:5, 10; 1Сал 4:13

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лқ 20:37, 38. Исо ўлганлар Худонинг назарида гўёки тирик эканини айтиб, тирилиш албатта юз беришини тушунтирган

    • Юҳ 11:5, 6, 11–14. Қадрли дўсти Лазар вафот этганида, Исо ўлимни уйқу билан солиштирган

    • Ибр 2:14, 15. Ҳаворий Павлус ўлимдан қўрқиш тузоғига тушмаслигимиз кераклигини тушунтирган

Нега одам туғилган кунидан кўра, ўлганида Яҳова учун янада қадрлироқ бўлади?

Муқаддас Китобда ўлим ҳақида нима дейилган ва Худо ўлим билан нима қилади?

Нима учун келажакда тирилиш бўлишига аминмиз?

Иша 26:19; Юҳ 5:28, 29; Ҳв 24:15

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Муқаддас Китобда тўққизта тирилиш ҳақида айтилган, улардан саккизтаси ер юзида яшаш учун тирилтирилган. Яқинини йўқотганидан қайғу чекаётганлар учун тирилиш борасидаги ҳар бир баёнот тасалли ва келажакка умид бахш этади

      • 3Шҳ 17:17–24. Илёс пайғамбар Сидон шаҳрида зорафатлик бева аёлнинг ўғлини тирилтирган

      • 4Шҳ 4:32–37. Элишай пайғамбар Шунам шаҳрида бир болани тирилтирган ва уни ота-онасига қайтарган

      • 4Шҳ 13:20, 21. Ўлган кишининг жасади Элишай пайғамбарнинг суякларига текканида, ўша киши тирилган

      • Лқ 7:11–15. Наин шаҳрида Исо бева аёлнинг қабрга қўйишга олиб кетилаётган ўғлини ҳаётга қайтарган

      • Лқ 8:41, 42, 49–56. Исо ибодатхона бошлиғи бўлган Яирнинг қизчасини тирилтирган

      • Юҳ 11:38–44. Исо қадрли дўсти Лазарни ҳаётга қайтарган ва у сингиллари билан яна бирга бўлган

      • Ҳв 9:36–42. Ҳаворий Бутрус яхши ишлари билан танилган қадрли масиҳий аёл Доркани тирилтирган

      • Ҳв 20:7–12. Ҳаворий Павлус деразадан йиқилиб тушган Евтих исмли йигитни тирилтирган

    • Исо Масиҳ ўлмас руҳий шахс бўлиб тирилтирилгани келажакдаги умидларимиз амалга ошишининг гаровидир

    • Исо самовий ҳаёт учун тирилтирилган ва ўлмасликка эга бўлган биринчи шахс эди; ундан кейин унинг 144 000 та мойланган издоши ҳам худди шундай тирилиш умидига эга бўлди

Яқини ҳаётдан кўз юмганидан қайғураётганларга қандай ёрдам бера оламиз?