Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

3- ДАРС

Саволларни қўллаш

Саволларни қўллаш

Матто 16:13–16

МАҚСАД. Қизиқиш уйғотиш, музокара қилишга ундаш ва муҳим фикрларни таъкидлаш учун ўринли саволлар беринг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Қизиқиш уйғотинг. Одамни мулоҳаза юритишга ундайдиган ва қизиқтириб қўядиган саволлар беринг.

  • Музокара қилинг. Тингловчилар мантиқан тўғри хулоса чиқаришига ёрдамлашиш учун мулоҳаза юритишга ундайдиган бир нечта савол беринг.

  • Муҳим фикрларни таъкидланг. Асосий фикрни айтишдан аввал қизиқиш уйғотадиган савол беринг. Муҳим фикр борасида суҳбатлашгач ёки муқаддимани якунлагач, такрорлаш саволларини қўлланг.