Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

145- ҚЎШИҚ

Аллоҳ ваъда қилган жаннат

Аллоҳ ваъда қилган жаннат

(Луқо 23:43)

  1. 1. Бутун ерда жаннат бўлар деб,

    Аллоҳ бизга ваъда берган.

    Барҳам топар шунда бутунлай

    Кўз ёш, ўлим, гуноҳ, алам.

    (НАҚАРОТ)

    Рўйи замин жаннат бўлар,

    Дилдан ишон, бу пайт келар.

    Шу ваъдани Худо берди,

    Бажо айлар уни Ўғли.

  2. 2. Яқин кунда Исо албатта

    Марҳумларга ҳаёт берар.

    Қодир Тангри ният қилгандек,

    Аҳли мўмин мангу яшар.

    (НАҚАРОТ)

    Рўйи замин жаннат бўлар,

    Дилдан ишон, бу пайт келар.

    Шу ваъдани Худо берди,

    Бажо айлар уни Ўғли.

  3. 3. Масиҳ бугун кўкда Подшоҳдир,

    У ер юзин жаннат айлар.

    Раҳмат деймиз Рабга ҳамиша,

    Қувонч ила куйлаб мадҳлар.

    (НАҚАРОТ)

    Рўйи замин жаннат бўлар,

    Дилдан ишон, бу пайт келар.

    Шу ваъдани Худо берди,

    Бажо айлар уни Ўғли.

(Шунингдек, Мат. 5:5; 6:10; Юҳан. 5:28, 29 га қаранг.)