Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

28- ҚЎШИҚ

Яҳова, ким дўстинг эрур?

Яҳова, ким дўстинг эрур?

(Забур 15)

  1. 1. Раб, ким дўстинг эрур?

    Ким меҳмонинг бўлур?

    Ким сазовор буюк севгингга?

    Ким Сени зўр билур?

    Кимки Сўзинг севса,

    Ҳақ йўлингдан юрса,

    Кимки Сенга умид боғласа

    Ва инсофли бўлса.

  2. 2. Раб, ким эрур дўстинг?

    Ким шод этур қалбинг?

    Ким тоғингда яшаш-чун лойиқ?

    Ким забт этгай меҳринг?

    Кимки шонинг ёйса,

    Рост гапириб юрса,

    Кимки Сўзинг ила яшаса,

    Пок ва содиқ қолса.

  3. 3. Қалб ҳасратин, Тангри,

    Биз тўкамиз Сенга.

    Доим ғамхўрсан, лутф айлайсан,

    Сенсан Қўлдош бизга.

    Чин Дўстимиз Ўзинг,

    Йўқдир бунда тенгинг.

    Шу дўстликни мангу сақлаймиз,

    Мадҳ этамиз исминг.

(Шунингдек, Заб. 139:1; 1 Бутр. 5:6, 7 га қаранг.)