Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

90- ҚЎШИҚ

Бир-биримизга далда берайлик

Бир-биримизга далда берайлик

(Ибронийларга 10:24, 25)

  1. 1. Далда бўлсак ҳар имондош-чун,

    Содиқ қолгай у Тангрига.

    Шунда бирлик ғолиб келгайдир,

    Севги олгайдир аланга.

    Аллоҳ халқи ичра топгаймиз

    Севги, паноҳ, хотиржамлик.

    Бу чин севги жасур қилгайдир,

    Келинг, унга бурканайлик.

  2. 2. Қийин дамда малҳам бўлгайдир

    Қалбдан тошган жонбахш сўзлар.

    Ушбу сўзлар-ла юпатгайдир

    Бизни азиз имондошлар.

    Хизмат қилгаймиз аҳиллик-ла,

    Топгаймиз кўп қувонч бундан.

    Ҳамдард бўлиб бир-биримиз-чун,

    Мадад бергаймиз чин дилдан.

  3. 3. Рабнинг улуғ куни яқиндир,

    Унга умид-ла боқамиз.

    Ҳар дам тўғри йўлда қолиш-чун

    Мудом бирга йиғиламиз.

    Бир халқ бўлиб Яҳовага биз

    Мангу хизмат қилай деймиз.

    Шунга далда берсак ҳамиша,

    Содиқ қолгай ҳар биримиз.