Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

92- ҚЎШИҚ

Исминг ила аталган даргоҳ

Исминг ила аталган даргоҳ

(1 Солномалар 29:16)

  1. 1. Сенга, Яҳова, топинмоқ-чун

    Қурдик бу янги даргоҳни.

    Бунда қатнашиб шод юрак-ла,

    Элга таратдик шонингни.

    Сенга жон-дилдан бахш этгаймиз

    Меҳнат, истеъдод, мол-мулкни.

    Бизда бор нарса — Сеникидир,

    Бергансан Ўзинг уларни.

    (НАҚАРОТ)

    Қабул қил, Раб, ушбу уйни,

    У ёйсин исминг ҳар дам.

    Шунинг учун Сенга уни

    Бахш этгаймиз чин қалбдан.

  2. 2. Сенга, Отажон, ҳамд айтмоқ-чун

    Бугун йиғилдик уйингда.

    Илоё, чанқоқ инсонлар ҳам

    Мадҳ этсин Сени шу ерда.

    Ушбу топиниш жойини биз

    Мудом сақлайлик озода.

    Ахир шоҳидлик беради у

    Сенинг Шоҳлигинг ҳақида.

    (НАҚАРОТ)

    Қабул қил, Раб, ушбу уйни,

    У ёйсин исминг ҳар дам.

    Шунинг учун Сенга уни

    Бахш этгаймиз чин қалбдан.