Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Бунақаси ҳали бўлмаган! Дунё бўйлаб жазирама иссиқлик. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Бунақаси ҳали бўлмаган! Дунё бўйлаб жазирама иссиқлик. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил июлда турли жойларда ҳаво ҳароратининг энг юқори даражаси кузатилди. Масалан:

  •   «Хитой ҳукумати тахминан 70 та шаҳарда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши ҳақида бир ой ичида иккинчи марта одамларни огоҳлантирди». («CNN Wire Service», 2022 йил 25 июль

  •   «Бутун Европа бўйлаб ғайриоддий иссиқлик бўлгани учун кўплаб мамлакатларда даҳшатли ўрмон ёнғини содир бўляпти». («The Guardian», 2022 йил 17 июль)

  •   «Шарқий соҳилда ва Жанубий ҳамда Ўрта ғарбий қисмларда иссиқлик тўлқинлари кузатилгани сабабли Қўшма Штатларнинг турли шаҳарларида якшанба куни ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди». («The New York Times», 2022 йил 17 июль)

 Буларнинг бари нимадан дарак беряпти? Ер юзи кимсасиз бўлиб қоладими? Келинг, бу тўғрисида Муқаддас Китобда нима дейилганини кўриб чиқайлик.

Муқаддас Китобда жазирама иссиқлик ҳақида башорат қилинганми?

 Ҳа. Жазирама иссиқлик бизнинг давримизга оид Муқаддас Китобдаги башоратлар амалга ошаётганини яққол кўрсатяпти. Масалан, Исо пайғамбар биз «қўрқинчли нарсаларни» ёки «осмондан тушган аломатларни» кўришимизни башорат қилган. (Луқо 21:11) Дунё бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши дастидан кўплар одамларнинг ишлари ер юзини хароб қилишидан қўрқяпти.

Ер юзи кимсасиз бўлиб қоладими?

 Йўқ. Худо ер юзини инсонлар у ерда абадий яшаши учун яратган. (Забур 115:16; Воиз 1:4) У одамлар ерни яшаш учун яроқсиз қилишига йўл қўймайди, аксинча ваъда берганидай «ерни хароб этувчиларни хароб қилади». (Ваҳий 11:18)

 Келинг, Аллоҳнинг ер юзига оид иккита ваъдасига эътибор қаратайлик.

  •   «Саҳро ва қақраган ер қувонади, дашт-биёбон шодланиб, заъфарон каби гуллайди». (Ишаё 35:1) Худо бутун ер юзи кимсасиз саҳрога айланиб қолишига йўл қўймайди, аксинча, вайрон бўлган ерларни қайта тиклайди.

  •   «Сен ер учун қайғурасан, уни серҳосил ва унумдор қиласан». (Забур 65:9) Ҳа, Аллоҳ ер юзини жаннатга айлантиради!

 Иқлимнинг ўзгариши Муқаддас Китобдаги башорат амалга ошаётганини кўрсатяпти. Бу ҳақда кўпроқ билиш учун «Иқлимнинг ўзгариши ва келажагимиз. Муқаддас Китобда нима дейилган?» номли мақолага қаранг.

 Вайрон бўлган ерлар тикланиши борасида Муқаддас Китобда нима дейилганини билиш учун «Ер юзини ким қутқаради?» номли мақолани ўқинг.