Асосий материалларга ўтиш

2019 ЙИЛ 25 ИЮНЬ
ГЕРМАНИЯ

Берлин, (Германия). Севги ҳеч қачон тугамайди!» номли 2019 йилги халқаро анжуман

Берлин, (Германия). Севги ҳеч қачон тугамайди!» номли 2019 йилги халқаро анжуман
  • Сана: 2019 йил, 14–16 июнь

  • Анжуман бўлиб ўтган жой: Берлиндаги (Германия) Олимпиада стадиони

  • Дастур эшиттирилган тиллар: инглиз, немис, рус

  • Келганларнинг юқори сони: 37 155

  • Сувга чўмганларнинг сони: 255

  • Чет элдан келганларнинг сони: 5 000

  • Таклиф этилган филиаллар: Бразилия, Буюк Британия, Греция, Канада, Польша, Сканденавия, Словения, Финляндия, Эквадор, Қўшма Штатлар

  • Маҳаллий воқеа: Бошқа мамлакатдан келган имондошларимиз Берлинда анжумандан олдин ва ундан кейин машҳур бўлган «Пергам» музейига экскурсияга боришган. Музейдаги бир киши шундай деб бўлишди: «Кўплар ҳеч нарсага ишонмагани учун умидсиз яшайди. Лекин сизларнинг Худога бўлган имонингиз кучли экан ва бир-бирингизни яхши кўрганингиз кўриниб турибди». Яна бир киши: «Музейга сизларга ўхшаган одамлар келганда, вақт ўтиб кетгани сезилмайди. Иш вақтим тугаса ҳам, қўшимча вақт ишлаб беришга тайёрман».

 

Маҳаллий имондошлар аэропортда меҳмонларни қарши оляпти

Имондошларимиз анжуман бўлган жой ташқарисида мулоқот қилишяпти

Биродару опа-сингиллар (баъзилари миллий либосларда) расмга тушишяпти

Етакчи кенгаш аъзоси биродар Сэмюэл Хёрд шанба кунги дастурнинг сўнгги нутқини сўзлаяпти

Анжуманга ташриф буюрганлар дастурни инглиз тилида тинглаяпти ва эшитган фикрларни ёзиб олишяпти. Иккитаси эса уни наушник орқали эшитяпти

Имондошларимиз сувга чўмаётганларни кузатишяпти

Турли мамлакатлардан келган тўла вақтли хизматчилар якшанба куни майдонга чиқишди

Берлиндаги Олимпиада стадиони 1936 йили қурилган (анжуманнинг биринчи куни туширилган сурат). Бу стадионда Берлин девори қулаганидан сўнг 1990 йили тарихий халқаро анжуман ўтказилган

Имондошларимиз Берлиндаги машҳур Бранденбург дарвозасининг олдида жамоат жойларида ваъз қилишяпти

Имондошларимиз «Пергам» музейининг олдидаги «Колонада Кортъярд»да бирга вақт ўтказишяпти

Оқшомги дастур тугагач, ҳамма қарсак чаляпти