Асосий материалларга ўтиш

2022 ЙИЛ 28 ДЕКАБРЬ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР

JW.ORG веб-сайти билан ўтган 10 йил. 1-қисм

Муқаддас Китобга асосланган видеолару адабиётлар электрон шаклда мавжуд

JW.ORG веб-сайти билан ўтган 10 йил. 1-қисм

Олдин айтилганидай, 2022 йили Яҳова Шоҳидларининг расмий веб-сайти яратилганига 25 йил бўлди. 10 йил аввал, 2012 йили 27 августда эса jw.org веб-сайти янгиланди. Ушбу уч қисмли мақолада jw.org сайтининг янгиланган шаклидан миллионлаб одамлар қандай фойда олганини билиб оламиз.

Видеолар. 2012 йилги ҳудудий анжуманларда «Тангри Яҳованинг дўсти бўлинг» туркумидаги илк иккита видео DVD шаклида чиққанди. Лекин камдан-кам одамлар DVDдан фойдаланадиган бўлди ва бундай форматдаги видеоларни ишлаб чиқариш қимматга тушди. 2012 йили ёзда сайтимизнинг қайта ишланган шакли чиққанида, у орқали видеоларни яхшироқ тарқата оладиган бўлдик. Шунинг учун 2013 йили январда «Тангри Яҳованинг дўсти бўлинг» туркумидаги «Доим ибодат қилинг» видеоси jw.org веб-сайтида электрон шаклда чиқди. Ўшандан бери мазкур туркумга оид 40 дан зиёд видео чиқди.

«Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» номли видео ҳам 2013 йили электрон шаклда чиққан. Ушбу видео хизматда ва «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар» орасида муҳим ўрин эгаллади. Ўша пайтдан бери jw.org веб-сайти орқали видеоларни бўлишиш ваъзгўйлик фаолиятимизнинг ажралмас қисмига айланди. Масалан, 2014 йили бўлиб ўтган кампания пайтида, яъни сайтимиз билан таништирувчи буклама тарқатилганида, тахминан 15 миллионта видео юклаб олинган ёки томоша қилинган.

Веб-сайтимизни яратишда қатнашган биродар қуйидагича деди: «Яҳова бизни келажакдаги воқеаларга қандай тайёрлаганини кўриш имонни мустаҳкамлади. Ўшанда видеоларни тарқатишнинг янги усулини яратиш йўлида қилган ҳаракатларимиз келажакда муҳим аҳамият касб этишини хаёлимизга ҳам келтирмаган эдик». Мисол учун, 2014 йили октябрда JW Интернет-телевидениеси қўшилди ва ўша ойнинг ўзида 37 миллиондан ошиқ видео юклаб олинди. 2020 йили COVID-19 пандемияси бошланганида jw.org веб-сайтидан янада кўп видеолар юклаб олинди. 2022 йили сайтимиздан ҳар ой ўртача ҳисобда 260 миллионта видео юклаб олинган.

Электрон шаклдаги адабиётлар. Сўнгги ўн йиллар давомида борган сайин кўпроқ одамлар босма шаклдан кўра онлайн ёки мобил иловасида ўқишни афзал кўряпти. 2012 йили веб-сайтимизнинг янгиланган шакли чиққач, ундан фойдаланувчилар журналларни кўпинча босма шакли чиқишидан аввал онлайн ўқий оладиган бўлди. Адабиётларимизни веб-сайтимиз учун электрон шаклда чиқариш кейинчалик 2013 йили «JW Library» иловасини яратишга асос бўлди. Бу илова ҳамда веб-сайтимиз одамлар электрон адабиётларни ўқиши ва тадқиқ ўтказиши учун ажойиб асбоблардир.

Аввалига ёзги ҳудудий анжуманларда чиққан адабиётлар кейинги йилнинг январь ойигача веб-сайтимизга чиқмасди. Аммо 2015 йилги ҳудудий анжуманларда тингловчилар ўша анжуманда чиққан маънавий озуқанинг электрон шаклини шу заҳоти юклаб олиш мумкинлигини билишдан роса хурсанд бўлган! Бу ўз ичига «Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт», «Яҳовага қайтинг» адабиётларини ва «Ҳақиқий севги ўзи нима?» видеосини ўз ичига олган. 2016 йили JW Интернет-телевидениесининг май ойи кўрсатувида Етакчи кенгаш аъзоси Энтони Моррис «Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар» рисоласи чиққанини ва уни шу заҳоти юклаб олиш мумкинлигини эълон қилди. Ўшанда дунё бўйлаб имондошларимиз илк маротаба бир вақтнинг ўзида адабиётимизга эга бўла олган.

Яҳованинг ташкилоти Шоҳлик манфаатларини олға суриш йўлида технологиялардан анчадан бери фойдаланиб келмоқда. Веб-сайтимиз туфайли маънавий «ризқ-рўзни вақтида» олаётганимиздан жуда бахтиёрмиз! (Матто 24:45)

  • Ҳар ой юклаб олинадиган видеолар

  • Сайтимизга ҳар куни кирадиганлар

  • «Доим ибодат қилинг» видеоси, 2013 йил январь

  • «JW Library» иловаси, 2013 йил октябрь

  • JW.ORG веб-сайтини эълон қилувчи буклама ёрдамида умумжаҳон кампания, 2014 йили август

  • JW Интернет-телевидениеси, 2014 йил октябрь

  • Анжуманда чиққан маънавий озуқа электрон шаклда, 2015 йил май

  • Дунё бўйлаб «Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар» номли рисола, 2016 йил май