Асосий материалларга ўтиш

Яҳова Шоҳидларининг жамоатлари қандай ташкиллаштирилган?

Яҳова Шоҳидларининг жамоатлари қандай ташкиллаштирилган?

 Ҳар бир жамоатда оқсоқоллар кенгаши бор. Тахминан 20 та жамоат битта туманни ташкил этади. Жамоатларга вақти-вақти билан туман нозир деб номланадиган кўчма оқсоқоллар ташриф буюришади.

 Муқаддас Китобга асосланган йўл-йўриқ ва кўрсатмаларни Уорвикдаги (Нью-Йорк, АҚШ) Яҳова Шоҳидларининг халқаро бош идорасида кўп йиллар мобайнида хизмат қилаётган биродарлардан ташкил топган Етакчи кенгаш тақдим этади. (Ҳаворийлар 15:23–29; 1 Тимўтийга 3:1–7)