Асосий материалларга ўтиш

Нима учун Яҳованинг Шоҳидлари урушга боришмайди?

Нима учун Яҳованинг Шоҳидлари урушга боришмайди?

 Яҳованинг Шоҳидлари қуйидаги сабабларга кўра урушга боришмайди:

  1.   Худога итоатли. Муқаддас Китобда Худонинг хизматчилари қиличларини омочга айлантиради ва «жанг қилишни бошқа ўрганмайди», деб айтилган. (Ишаё 2:4)

  2.   Исо Масиҳга итоатли. Исо пайғамбар Бутрус исмли шогирдига шундай деган: «Қиличингизни қинига солиб қўйинг. Чунки қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади». (Матто 26:52) Бу сўзлар билан Исо издошлари қўлига қурол олмасликлари кераклигини кўрсатган.

     Исонинг шогирдлари сиёсий масалаларда қатъиян бетараф бўлиб, «дунёга тегишли бўлмаслик» ҳақидаги амрга амал қилишади. (Юҳанно 17:16) Улар ҳарбий хатти-ҳаракатларга қарши чиқишмайди ёки ҳарбий хизматни ўташни хоҳлаганларга тўсқинлик қилишмайди.

  3.   Одамларни яхши кўришади. Исо издошларига: «Бир-бирингизни севинглар»,— деб амр берган. (Юҳанно 13:34, 35) Бу амрга амал қилган ҳолда, унинг шогирдлари умумжаҳон биродарликни ташкил қилиб, ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилишмайди. (1 Юҳанно 3:10–12)

  4.   Илк масиҳийларга тақлид қилишади. Бир энциклопедияда қуйидагича ёзилган: «Исонинг илк издошлари урушга боришдан ва ҳарбий хизматни ўташдан воз кечишган. Уларнинг нуқтаи назари бўйича, қотиллик Исонинг “душманларни севинглар” деган амрига зид». («Encyclopedia of Religion and War») Немис илоҳиётшунос Петер Майнхольд илк масиҳийлар тўғрисида шундай фикр билдирган: «Бир вақтнинг ўзида ҳам Исонинг шогирди бўлиш, ҳам аскар бўлиш иложсиз».

Фойдаси борми?

 Яҳованинг Шоҳидлари жамиятга фойда келтирувчи аъзолар бўлиб, яшаётган мамлакатида ҳеч қандай хавф туғдиришмайди. Улар ҳокимият ходимларини ҳурмат қилишади. Сабаби, қуйидаги Муқаддас Китобдан келтирилган амрларга амал қилишади:

  •   «Ҳар бир инсон ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин». (Римликларга 13:1)

  •   «Подшоҳнинг ҳақини подшоҳга, Аллоҳнинг ҳақини Аллоҳга беринглар». (Матто 22:21)

 Демак, улар қонунга итоат қилишади, солиқларни тўлашади ва жамият фойдаси учун ҳокимият томонидан уюштирилаётган тадбирларга ҳисса қўшишади.