Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

5- бўлимга кириш сўзлари

5- бўлимга кириш сўзлари

Исроилликлар Қизил денгизни кечиб ўтганидан икки ой кейин Синай тоғига етиб келишди. Бу ерда Яҳова Исроил халқини Ўзининг халқи сифатида танлаб, улар билан аҳд қилди. Аллоҳ уларни ҳимоя қилиб, барча зарурий нарсалар билан таъминлади. Масалан, егани манна ва яшаш учун хавфсиз жой берди, устидаги кийимлари эса йиртилмади. Агар ота-она бўлсангиз, фарзандингизга нима учун Яҳова исроилликларга Тавротни берганини, муқаддас чодир билан руҳонийлик нега керак бўлганини тушунтиринг. Ваъдамиз устидан чиқиш, камтарин бўлиш ҳамда Яҳовага ҳамиша садоқатли қолиш муҳимлигини таъкидлаб ўтинг.

УШБУ БЎЛИМДА

23- ДАРС

Исроилликлар Яҳовага ваъда беради

Исроилликлар Синай тоғи этагида Худога муҳим ваъда беришди.

24- ДАРС

Халқ ваъдасини бузади

Мусо Ўнта амрни олаётганда, халқ оғир гуноҳ қилади.

25- ДАРС

Топиниш учун муқаддас чодир қурилади

Ушбу ўзгача чодирда аҳд сандиғи турарди.

26- ДАРС

Ўн иккита айғоқчи

Ёшуа билан Холиб Канъонга айғоқчиликка борган ўнта кишидан фарқ қиларди.

27- ДАРС

Исроилликлар Яҳовага қарши исён кўтаради

Кўрах, Датан, Абурам ва 250 та бошқа киши Яҳова ҳақида муҳим ҳақиқатни тушунмади.

28- ДАРС

Баломнинг эшаги гапиради

Эшак Балом кўрмаган фариштани кўрди.