Юҳанно баён этган хушхабар 20:1–31

  • Бўш қабр (1–10)

  • Исо магдалалик Марямга кўринади (11–18)

  • Исо шогирдларига кўринади (19–23)

  • Тўма шубҳаланади, лекин кейин ишонади (24–29)

  • Ўрама битикнинг мақсади (30, 31)

20  Ҳафтанинг биринчи куни*, эрта саҳарда, ҳали кун ёришмасидан магдалалик Марям қабрнинг ёнига келди+. У қабр оғзидан тош ағдарилганини кўрди+.  У югуриб Симун Бутрус ва Исонинг севимли шогирди+ олдига келди-да: «Ҳазратимизни қабрдан олиб кетишибди+. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз»,— деди.  Шунда Бутрус билан ўша шогирд қабр томон йўл олишди.  Иккови ҳам югурди, лекин ўша шогирд Бутрусдан тезроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб келди.  Шогирд энгашиб у ерда ётган зиғир кафанни кўрди+, аммо ичкарига кирмади.  Унинг орқасидан Симун Бутрус етиб келди. У қабрга кириб, зиғир кафан ётганини кўрди.  Исонинг бошига ўралган рўмол ҳам ўша ерда эди. Аммо у кафан билан эмас, балки алоҳида ўралган бўлиб, бошқа жойда ётарди.  Кейин қабрга биринчи бўлиб етиб келган бошқа шогирд ичкарига кирди. У ҳам кўриб, ишонч ҳосил қилди.  Бироқ улар Муқаддас Ёзувлардаги Исо тирилиши ҳақида+ айтилган сўзларни ҳалигача тушунмасдилар. 10  Сўнгра шогирдлар уйларига қайтишди. 11  Марям бўлса қабрнинг ёнида йиғлаб турарди. У йиғлаётиб, қабр ичига назар солиш учун эгилди. 12  Шу пайт оқ кийимда иккита фаришта ўтирганини кўрди+. Бири Исонинг танаси ётган жойнинг бош тарафида, иккинчиси оёқ тарафида ўтирарди. 13  Улар Марямдан: «Нега йиғлаяпсиз?»* — деб сўрашди. У жавобан: «Ҳазратимни олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмайман»,— деди. 14  Бундай дегач, у ўгирилиб Исо турганини кўрди. Лекин у Исо эканини тушунмади+. 15  Исо ундан: «Нега йиғлаяпсиз?* Кимни қидиряпсиз?» — дея сўради. У бўлса уни боғбон деб ўйлаб, бундай деди: «Тақсир, агар сиз уни олиб кетган бўлсангиз, уни қаерга қўйганингизни айтинг. Мен уни олиб кетаман». 16  Исо унга: «Марям!» — деди. У ўгирилиб Исога иброний тилида: «Раббуний!» — деб айтди. (Бу сўз «Устоз» дегани.) 17  Исо унга бундай деди: «Бўлди, мени ушлашни бас қилинг. Чунки мен ҳали Отамнинг ёнига кўтарилганим йўқ. Сиз биродарларим олдига бориб+, мен ўз Отам+ ва сизларнинг Отангиз, менинг Тангрим+ ва сизларнинг Тангрингиз ҳузурига кўтарилишимни айтинг». 18  Магдалалик Марям шогирдларнинг олдига келиб: «Мен Ҳазратимни кўрдим!» — деган хабарни етказди ва Исонинг гапларини айтди+. 19  Ўша кун ҳафтанинг биринчи куни эди. Кечқурун шогирдлар яҳудийлардан қўрқиб эшикларни қулфлаб ўтирган бўлишса-да, Исо ичкарига кирди. У шогирдларнинг ўртасига туриб: «Ассалому алайкум!»*+ — деди. 20  Бундай дегач, у қўлларини ва биқинини уларга кўрсатди+. Шогирдлар Ҳазратини кўриб суюниб кетишди+. 21  Исо уларга яна шундай деди: «Ассалому алайкум!+ Отам мени юборганидек+, мен ҳам сизларни юборяпман»+. 22  Бу сўзлардан кейин, Исо уларга пуфлади ва деди: «Муқаддас руҳни қабул қилинглар+. 23  Бирор кишининг гуноҳини кечирсангиз, унинг гуноҳи кечирилади. Борди-ю кечирмасангиз, унинг гуноҳи кечирилмайди». 24  Аммо 12 шогирддан бири, Эгиз лақабли Тўма+ Исо келганида улар билан бирга эмас эди. 25  Бошқа шогирдлар унга: «Биз Ҳазратимизни кўрдик!» — дейишганда, у бундай жавоб берди: «Қўлларида мих изларини кўрмагунимча, унинг мих изларига бармоқларимни теккизмагунимча, қўлимни биқинига қўймагунимча+ ишонмайман». 26  Саккиз кундан кейин шогирдлар яна йиғилишди. Тўма ҳам улар орасида эди. Эшиклар қулф бўлса-да, Исо ичкарига кирди ва уларнинг ўртасига туриб: «Ассалому алайкум!»+ — деди. 27  Сўнг у Тўмага: «Бармоғингизни бу ерга қўйиб, қўлларимга қаранг. Қўлингизни узатиб, биқинимга теккизинг. Бошқа шубҳаланмай, имонли бўлинг»,— деб айтди. 28  Жавобан Тўма: «Ё Ҳазратим, ё Худойим!» — деди. 29  Исо унга шундай деди: «Мени кўрганингиз учун ишондингиз-а? Кўрмасдан ишонаётганлар бахтлидир». 30  Исо шогирдлари олдида яна кўп мўъжизалар кўрсатди. Фақат улар бу ўрама битикда ёзилмаган+. 31  Ёзилганлари эса, Худонинг Ўғли Исо — Масиҳ эканига ишониб, унинг исми туфайли абадий ҳаётга эга бўлишингиз учун+ битилган.

Изоҳлар

Бу кун ҳозир якшанба деб аталади. Яҳудийларда эса, бу ҳафтанинг биринчи куни эди.
Сўзма-сўз «Эй аёл, нега йиғлаяпсиз?»
Сўзма-сўз «Эй аёл, нега йиғлаяпсиз?»
Сўзма-сўз «Сизларга тинчлик бўлсин».