Ҳикматлар 2:1–22

  • Доноликнинг қадр-қиммати (1–22)

    • Доноликни яширин хазинадай қидириш (4)

    • Тафаккур инсонни қўриқлайди (11)

    • Ахлоқсизлик ҳалокат келтиради (16–19)

2  Ўғлим, агар сўзларимни қабул қилиб,Амрларимга+ астойдил риоя этсанг,   Доноликка қулоқ тутиб+,Қалбингни ақл-идрокка очсанг+,   Агар заковат тилаб+ нола қилсанг,Ақл-идрок сўраб+ ҳайқирсанг,   Уни кумуш излагандай излаб+,Яширин хазинадай қидирсанг+,   Яҳовадан қўрқиш+ нималигини тушуниб,Худо ҳақида билимга+ эга бўласан.   Зеро, доноликни Яҳова беради+,Билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади.   У доноликни* тўғри одам учун сақлайди,Бенуқсонлик йўлида юрганларга қалқон бўлади+.   У адолат сўқмоқларини қўриқлайди,Садоқатли кишиларнинг йўлини ҳимоялайди+.   Шунда тўғрилик, адолат ва ҳаққоният нималигини тушунасан.Яхшилик йўлларини+ англаб етасан. 10  Қалбинг доноликка тўлиб+,Жонинг билимдан роҳат топганда+, 11  Тафаккур сени қўриқлаб+,Ақл-идрок сени ҳимоя қилади. 12  У сени ёмон йўлдан,Ёлғон гапирадиган одамдан+, 13  Тўғри йўлни ташлаб,Қоронғи йўлни танлаганлардан+ асрайди. 14  Қабиҳ ишлардан шод бўлиб,Бузуқиликдан қувонч топадиганлардан, 15  Сўқмоқлари эгри,Юрган йўли ёлғон бўлганлардан ҳимоялайди. 16  У сени бузуқ аёлдан,Ахлоқсиз аёлнинг тилёғлама сўзларидан асрайди+. 17  Бу аёл ёшлик чоғидаги умр йўлдошини+ ташлаб,Тангрисининг аҳдини унутган. 18  Унинг уйи ўлим қаърига,Сўқмоқлари ўликлар ёнига етаклайди+. 19  Унинг ётоғига кирган тирик чиқмайди,Ҳаёт сўқмоғидан қайта юрмайди+. 20  Бинобарин, яхшилар йўлидан юр,Одиллар сўқмоқларидан оғиб кетма+. 21  Зеро, тўғрилар ер юзида яшайди,Бенуқсонлар унда маскан қуради+. 22  Ёвузлар эса ер юзидан қириб ташланади+,Хоинлар ундан йўқ қилинади+.

Изоҳлар

Ёки «амалий доноликни».