Юҳаннонинг биринчи мактуби 4:1–21

  • Худодан деб туюлган хабарни текшириш (1–6)

  • Худони таниб-билиш ва севиш (7–21)

    • «Аллоҳнинг Ўзи севгидир» (8, 16)

    • Севгида қўрқув йўқ (18)

4  Қадрдонларим, Худодан деб туюлган ҳар қандай хабарга ишонаверманглар+, аксинча улар Аллоҳдан эканини+ текшириб кўринглар. Чунки дунёда кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлган+.  Тангри томонидан илҳомлантирилган хабарни бундай билиш мумкин: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан олган ҳар қандай хабар Худодандир+.  Исони тан олмайдиган ҳар бир хабар эса Худодан эмас+, балки пайдо бўлиши кераклигини сизлар эшитган дажжолдан+ ва айни пайтда у дунёдадир+.  Азиз болалар, сизлар Аллоҳнинг фарзандларисиз ва уларни енгдингиз+, чунки сизлар билан бирликда бўлган Худо+, дунё билан бирликда бўлган Иблисдан устундир+.  Улар бу дунёдан+, ана шунинг учун гаплари ҳам дунёга оид ва дунё уларга қулоқ солади+.  Биз Аллоҳданмиз. Худони таниб-билган бизни тинглайди+, Тангридан бўлмаган эса бизни тингламайди+. Шу йўсин, хабар чин ёки сохта эканини аниқлаяпмиз+.  Азизларим, бир-биримизни севишни бас қилмайлик+, зеро севги Худодандир. Севадиган киши Аллоҳнинг фарзандидир ва Тангрини таниб-билмоқда+.  Севмайдиган киши Худони танимаган, чунки Аллоҳнинг Ўзи севгидир+.  Тангрининг муҳаббати бизга шунда ошкор бўлдики, Худо ягона Ўғлини дунёга юборди+, токи биз у орқали ҳаётга эга бўлайлик+. 10  Муҳаббат биз Худони севдик дегани эмас, аксинча У бизни севиб, гуноҳларимиз учун Ўғлини яраштирувчи қурбонлик*+ сифатида юборганидадир+. 11  Қадрдонларим, агар Худо бизни шунчалик севган бўлса, унда биз ҳам бир-биримизни севишга бурчлимиз+. 12  Аллоҳни ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган+. Агар бир-биримизни севсак, Худо биз билан бўлиб, Унинг муҳаббати бизда камол топади+. 13  У руҳини бизга ато этганидан биз У билан бирликда ва У биз билан бирликда эканини билиб оламиз. 14  Ота Ўз Ўғлини дунё қутқарувчиси сифатида юборганини+ ўзимиз кўриб, шоҳидлик беряпмиз. 15  Кимки Исони Худонинг Ўғли деб тан олса+, Худо у билан ва у Худо билан бирликда бўлади+. 16  Худо бизни севишини билиб олдик ва бунга ишонч ҳосил қилдик+. Худо севгидир+. Севгини ҳамиша намоён этадиган киши Аллоҳ билан ва Аллоҳ у билан бирликдадир+. 17  Севги орамизда баркамол бўлиб боргани учун, ҳукм кунида жасорат* билан гапира оламиз+. Чунки биз ҳам бу дунёда Масиҳ кабидирмиз. 18  Севгида қўрқув йўқ+, аксинча, комил муҳаббат қўрқувни қувиб чиқаради, негаки қўрқув кишанлаб қўяди. Шунинг учун қўрқув остида бўлганнинг севгиси камолотга эришмаган+. 19  Худо бизни биринчи севгани учун, биз Уни севамиз+. 20  Агарда бирон ким: «Мен Худони севаман»,— деса-ю биродаридан нафратланса, у ёлғончидир+. Ахир кўриб турган биродарини сева олмаса+, кўрмаган Худони қандай сева олади?!+ 21  Ундан олган амр қуйидагичадир: Худони севадиган киши биродарини ҳам севиши даркор+.

Изоҳлар

Ёки «гуноҳларни қоплайдиган қурбонлик».
Ёки «ишонч».