Забур 103:1–22

  • «Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт»

    • Худо қилмишларимизни узоқлаштиради (12)

    • Тангрининг оталарча марҳамати (13)

    • «Тупроқ эканимизни ёдида тутади» (14)

    • Яҳованинг тахти ва шоҳлиги (19)

    • Фаришталар Аллоҳнинг сўзини адо этади (20)

Довуд саноси. 103  Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт,Бутун борлиғим Унинг муқаддас исмини мадҳ этсин.   Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт,Қилган барча ишларини асло унутма+.   У ҳамма хатоларингни кечириб+,Барча хасталикларингга шифо беради+.   У ҳаётингни ўлимдан* қутқариб+,Бошингга меҳр-садоқат ва раҳм-шафқат тожини кийдиради+.   Бутун умр У сени неъматлар билан қондиради+.Шунда бургутдай ёш ва кучли бўласан+.   Барча эзилганлар учун+Яҳова адолат+ ва ҳаққоният ила йўл тутади.   У Ўз йўлларини Мусога+,Ишларини Исроил ўғилларига намоён этди+.   Яҳова шафқатли ва раҳмдил*+,Сабр-тоқатли*, меҳр-садоқатга* бойдир+.   У нуқсон излаб юрмайди+,Абадий дарғазаб ҳам бўлмайди+. 10  Гуноҳларимизга қараб бизга муомала қилмайди+,Хатоларимизга яраша бизни жазоламайди+. 11  Осмон ердан қанчалик баланд бўлса,Меҳр-садоқати ҳам Ундан қўрқадиганларга шунчалик буюкдир+. 12  Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса,Қилмишларимизни биздан шу қадар узоқлаштиради+. 13  Ота ўғилларига раҳм қилганидай,Яҳова ҳам Ундан қўрқадиганларга марҳаматлидир+. 14  Чунки қандай ясалганимизни У яхши билади+,Тупроқ эканимизни ёдида тутади+. 15  Ўткинчи инсоннинг ҳаёти майсанинг умри кабидир+,У дашт гулидай гуллайди+. 16  Аммо шамол эсса, у йўқ бўлиб кетади,Ҳеч қачон у ерда ўсмагандай бўлади. 17  Яҳова эса меҳр-садоқатиниУндан қўрқадиганларга тоабад намоён этади+.Адолатини уларнинг невараларига+, 18  Унинг аҳдига риоя этадиганларга+,Фармонларига астойдил амал қилганларга кўрсатади. 19  Яҳова осмонда тахтини мустаҳкам ўрнатган+,У шоҳ бўлиб барча нарса устидан бошқармоқда+. 20  Яҳовани мадҳ этинг, эй, жамики қудратли фаришталар!+Унинг амрларига қулоқ солиб, айтган сўзини адо этинг+. 21  Яҳовани мадҳ этинг, эй, Унинг барча қўшинлари+,Иродасини бажо келтираётган хизматкорлари!+ 22  У қаерда ҳукмронлик қилмасин,Яҳовани мадҳ этинг, эй, Унинг ҳамма яратганлари! Бутун борлиғим Яҳовани мадҳ этсин!

Изоҳлар

Ёки «чуқурдан».
Ёки «марҳаматли».
Ёки «Ғазабланишга шошмайдиган».
Ёки «меҳр-иноятга».