Забур 98:1–9

  • Яҳова Нажоткор ва одил Ҳакам

    • «Яҳова Ўз нажотини намоён қилди» (2, 3)

Сано. 98  Яҳовага янги қўшиқ куйланг+,Чунки У ажойиб ишлар қилди+. Унинг ўнг қўли, муқаддас билаги нажот келтирди+.   Яҳова Ўз нажотини намоён қилди+,Миллатлар кўз ўнгида адолатини ошкор этди+.   У Исроил хонадонига нисбатан меҳр-садоқатию вафосини ёдга олди+. Бутун ер юзи Тангримизнинг нажотини кўрди+.   Бутун ер шодлик нидолари ила Яҳовани мақтасин. Хурсанд бўлсин, қувончдан ҳайқириб мадҳлар куйласин+.   Арфа чалиб Яҳовани тараннум этсин,Арфа ва хушоҳанг қўшиқ билан Уни тараннум этсин.   Карнайлару бурғу билан+Подшоҳ Яҳова олдида шодланиб хитоб қилсин.   Денгиз ва уни тўлдириб турган барча нарса,Ер ва унда яшайдиганлар ҳайқирсин.   Дарёлар қарсак чалсин,Тоғлар ҳам қўшилиб Яҳова олдида қувончдан хитоб қилсин+.   Чунки У ерни ҳукм қилиш учун келяпти. У ер юзи аҳолисини адолат ила+,Халқларни ҳаққоният ила ҳукм қилади+.

Изоҳлар