Забур 149:1–9

  • Худонинг ғалабасини тараннум этиш

    • «Яҳова Ўз халқидан мамнундир» (4)

    • «Шараф Унга содиқ бўлганларга тегишлидир» (9)

149  Яҳни мадҳ этинг!* Яҳовага атаб янги қўшиқ куйланг+,Содиқ инсонлар жамоатида Унга ҳамду сано айтинг!+   Исроил Буюк Яратувчиси ила қувонсин+,Сион ўғиллари ўз Шоҳи ила севинсин.   Улар рақсга тушиб Унинг исмини улуғласин+,Чилдирма ва арфа жўрлигида Унга мадҳлар куйласин+.   Чунки Яҳова Ўз халқидан мамнундир+.У камтар* инсонларни асраб, уларни юксалтиради+.   Содиқ кишилар юксалганидан шодлансин,Тўшакларида хурсандчиликдан қўшиқ куйласин+.   Аллоҳга мадҳлар куйлаш оғизларидан тушмасин,Қўлларига икки тиғли қилич олиб,   Миллатлардан ўч олсин,Халқларнинг жазосини берсин.   Шоҳларига занжирлар,Асилзодаларига темир кишанлар солиб,   Уларга қарши ёзилган ҳукмни ижро этсин+. Бундай шараф, Унга содиқ бўлганларга тегишлидир. Яҳни мадҳ этинг!

Изоҳлар

Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Ёки «мулойим, беозор».